USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Пандемия шароитида яшашга ўрганайлик!

 

Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев иштирокида журналистлар учун брифинг ўтказилди. Ушбу брифингда ҳоким ўринбосарлари – Рустамжон Исақов, Абдулходи Иминовлар Президентимиз ва ҳукуматимизнинг коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир чиқарилган қарорларининг Наманган шаҳридаги ижроси юзасидан ахборот беришди.

Хусусан, бугунги пандемия шароитида аҳолига ўзини яккалашнинг беқиёс аҳамиятини барча ОАВлар орқали аниқ ва жонли мисоллар билан ёритиш кераклиги таъкидланди. Брифингда шу масала алоҳида таъкидландики, шаҳарда озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкам. Иқтисодиёт тармоқлари барқарор. Мавжуд 1456 хўжалик субъектидан 1357 таси барқарор ишламоқда. 

Бўлиб ўтган матбуот брифингда шаҳримизда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2674,5 минг сўмни, халқ истеъмол маҳсулотлари 1646,3 минг сўмни, чакана савдо айланмаси 3872,4 минг сўмни, хизматлар кўрсатиш 2951,3 минг сўмни ташкил этгани алоҳида қайд этилди. 

Шундай экан, ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро агар зарурат бўлмаса фақат уйда қолиши даркор. Бу эса инфекция занжирини узиш ва келгусида уни тезроқ енгиш имконини беради. Бу муҳим чақириқ ўтказилган тадбирнинг асосий туб моҳиятини очиб берди.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг