«Нефтчи» клуби 6 карра Ўзбекистон чемпиони!
2025 йил Ўзбекистон Суперлигаси бахсларида «Нефтчи» Ўзбекистон чемпионатидаги ғалабалари сонини 6 тага етказди. Дастлабки чемпионликни 1992 йил қўлга киритган бўлса, 1993-1994-1995-2001 йилларда шохсупанинг юқори ўринларига кўтарилган. Бу мутлақ рекордчи «Пахтакор» клубидан кейин иккинчи кўрсаткич. Тошкентликлар 16 марта чемпион бўлган. Шунингдек, «Бунёдкор» 5 марта, «Локомотив» ва «Дўстлик» 2 мартадан, МҲСК, «Навбаҳор», «Насаф» 1 мартадан чемпион бўлган.


