2026 йилги суперлига мусобақаларида водий клубларини собиқ терма жамоа мураббийлари бошқаради
2026 йилги Ўзбекистон суперлигаси бахсларига тайёргарлик ишларини водий клублари жорий йилги мавсум тугашидан олдин бошлаб юборишди. Бу биринчи навбатда келаси йилги суперлига мусобақалари шиддатли ўтишидан далолат беради.
Жорий йил суперлига чемпиони Нефтчи жамоаси амалдаги мурабийи Виталий Левченко билан хайрлашган бўлса, унинг ўрнига U17 терма жамоаси мураббийи Исломжон Исмоиловни таклиф қилинди.
Андижон жорий йил суперлигада аранг жон сақлаб қолганлигини айтиб ўтадиган бўлсак, келаси мавсумдан собиқ Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Самвел Бабаян билан юқори ўринлар учун курашишга киришди.
Навбахор клуби жорий чемпионатда биринчи даврада Сергей Лучшан қўл остида ижобий натижаларни қўлга киратаётганлигини ва мусобақа фақат бир даврадан иборат эмаслигини хисобга олиб 2 даврада клуб ўйинида салбий натижалар кўпайиб кетиши натижасида мураббий билан тузилган шартнома бекор қилинди ва мавсумни қолган 7 тур ўйинларига ёшлар мураббийи Шерзод Жўраев бошлаб тушди. Мавсум якунига етгач вилоят рахбари Ш. Абдураззақов ташаббуси билан собиқ Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе билан келишувга эришилди. Янги мавсумдан Тимур Кападзе Наманганда иш бошлайдиган бўлди.


