Суперлигада қолиш учун қайси клублар кураш олиб бориши маълум
Кеча Суперлигада 30-турнинг охирги ўйинлари бўлиб ўтди.
Унга кўра, "Андижон" ва "Сурхон" клублари ўз ўйинларини ғалаба билан тугатиб, Суперлигада қолиш вазифасини бажаришди. 16-ўринни банд этган "Шўртан" Про лигага тушиб кетди. Лигада қолиш учун 4 та клуб кураш олиб боради. "Қўқон-1912" ва "Машъал" жамоалари эса 5 декабрь куни мос равишда "Хоразм" ва "Бухоро" клубларини ўз майдонларида қабул қилишади. Бу ўйинларда ютганлар Суперлигада қолишади. Ютқазган икки клуб 10 декабрь куни нейтрал майдонда тўқнаш келишади. Ўша баҳс ғолиби Суперлигада жон сақлаб қолади. Ютқазган 14 декабрь куни Нукусга боради ва "Арал" билан охирги йўлланма учун ўйнайди.
Олдинроқ "Нефтчи" 24 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон чемпиони бўлганди. Кеча "Пахтакор" иккинчи, "Насаф" учинчи ўринни эгаллагани ойдинлашди.


