USD 12640.21
EUR 13559.15
RUB 137.02

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Қирғизистонда Covid-19 ва зотилжам статистикаси бирлаштирилди: қурбонлар сони 785тага етди

 

Қирғизистонда Covid-19 ва касалхонадан ташқари зотилжамга оид алоҳида юритилаётган статистика бирлаштирилди. Статистика юритишдаги ўзгаришларга кўра, иккита код киритилди: U07.1 — Лабораторияда ПЗР+ билан тасдиқланган Covid-19 ва U07.2 — клиник-эпидемиологик Covid-19 (касалхонадан ташқари зотилжам)

Республика штабининг хабар беришича, статистика бирлаштирилиши натижасида ўтган суткада Covid-19 U07.1 ва U07.2 кўрсаткичлари мамлакат бўйлаб қуйидагича қайд этилган:

Бишкек шаҳри - 613

Ўш шаҳри – 67

Чуй области – 272

Ўш области - 125

Талас области – 76

Норин области – 39

Иссиқкўл области – 234

Жалолобод области – 134

Боткен области – 94

Жами — 1654 ҳолат.

Шу пайтгача Covid-19 юқтирганлар сони 23 783 нафарга етди.

Касалхонадан ташқари зотилжам ҳисобга олинганда Covid-19’дан вафот этганларнинг суткалик сонида ҳам ўзгариш бўлди:

Бишкек шаҳри – 33

Чуй области – 7

Ўш области – 9

Талас области – 2

Норин области – 3

Иссиқкўл области – 17

Жалолобод области – 11

Боткен области – 1

Бир суткада вафот этганлар сони: 83 нафар. Жами шу кунгача: 785 нафар

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг