USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

#Тезкор ⚡️ММA жангчиси Элбек Раҳимовни ўлдирган қотиллар ушланди. Cпортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдирилиши билан боғлиқ айрим маълумотлар очиқланди

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган видеотасвир юзасидан расмий муносабат.

         2021 йилнинг 17 август куни соат 10-00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи Э.Р.ни кўп қаватли уйидан чиқишини кутиб туриб, Э.Р. кўчага чиққанидан кейин етти нафар совуқ қуроллар билан қуролланган шахслар уни бош, юз, кўкрак ва танасининг бошқа соҳаларига уриб, оғир тан жароҳати етказиб, “Жентра” автомашинасига мажбуран миндиришиб, жиноий қилмишларини яшириш мақсадида Чироқчи тумани Тиббиёт бирлашмасига олиб бориб ташлаб кетишган. 

          Натижада Э.Р. кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шу куни шифохонада вафот этган. 

          Жиноятни “иссиқ излар”да фош этиш мақсадида олиб борилган тезкор қидирув суриштирув тадбирлари натижасида шу куннинг ўзида жиноятга алоқадор Қарши шаҳри ва Қарши туманида яшовчи фуқаролар Ш.Т., Ж.А., О.Р., Я.Я., Ш.З. ва Э.А. ушланган.  

          Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокурори томонидан З.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “л,п” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т., Ж.А., О.Р., Я.Я., Ш.З. ва Э.А.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди ҳамда ҳимоячи билан таъминланиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди. 

           Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг