USD 10535.24
EUR 12686.54
RUB 138.23

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Наманганлик отахон никоҳ гувоҳномасини 86 ёшда олди.

Гап шундаки, 1935 йилда туғилган Наманган вилояти, Наманган тумани, “Шўрқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ахмед ота Мамадалиев 1959 йилда туғилган Каримахон Тошмуҳаммедова билан бир неча йилдан буён “Загс” қоғозсиз яшаб келишган.

  Ахмед отанинг айтишича, уй-рўзғор юмишлари билан андармон бўлиб, ҳужжат ишларига вақт ажрата олмаганлари сабаб никоҳ гувоҳномасини олиш ёддан кўтарилган. Мана энди орадан шунча вақт никоҳлари тантанали тарзда топширилди.

  Наманган туман ФҲДЁ бўлими мудири Дилфуза Зайниддинованинг маълум қилишича, давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳамда туман давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими билан ҳамкорликда маҳаллабай ва хонадонбай ўрганишлар натижасида  никоҳ ва туғилганлик гувоҳномасини вақтида расмийлаштирилмаган фуқаролар аниқланиб, уларга тегишли тартибда гувоҳномалар расмийлаштирилиб берилмоқда.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг