USD 12600.14
EUR 13642.17
RUB 135.92

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Наманган вилояти Чортоқ туманида пахта йиғим-терими жараёни авжида!

Наманган вилоятида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш  ва пахта йиғим-терим даврида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик мақсадида ташкил этилган Республика ишчи гурухи аъзолари Наманган вилояти  Чортоқ туманида ўрганиш ишларини олиб борди. Туманда теримчиларга пахта далаларида қийинчиликсиз терим ишларини олиб боришлари ва уларга яратилган шароитлар билан танишиш учун  теримчилар билан сухбатлар олиб борилди. Теримчиларга кластерлар ва фермерлар томонидан барча шароитлар яратиб берилганлигини айтиб ўтишди.

Чортоқ туманини ўрганиш давомида пахта далаларини томчилаб суғоришнинг самарали йўлларидан фойдаланиб келишаётгани гувохи бўлдик. 

Ишчи гурух томонидан пахта далаларида теримчилар билан мажбурий меҳнатни олдини олишга қаратилган  давра сухбатлари ўтказилди.

Туманда давлат ташкилотлари ходимлари ва вояга етмаганлар мехнатидан  мажбурий фойдаланиш холатлари аниқланмади.Далаларда теримчилар карантин қоидаларига амал қилган холда терим жараёнларида фаол иштирок этишмоқда.

 

Тайёрлади:    Uzbek24.uz вебсайти рахбари          А.Холиқов

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг