USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Абдулла Арипов Душанбеда Тожикистон президенти билан учрашди

 

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

 

Маълум қилинишича, Абдулла Арипов Эмомали Раҳмонга қабул учун миннатдорлик изҳор этган ва Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва тилакларини етказган.

 

Шунингдек, Эмомали Раҳмон Мирзиёев номига ўзининг саломи ва тилакларини билдирган. Бундан ташқари, Тожикистон президенти эришилган келишувларни амалга оширишда ҳукуматлараро комиссия фаолияти муҳим ўрин тутаётганини таъкидлаган. Сўнгра учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа етакчи соҳалардаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётгани таъкидланган.

 

Қайд этилишича, мулоқот давомида 2 мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашилган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Ўзбекистон—Тожикистон қўшма корхонаси очилиш маросимида иштирок этди. 

 

Маълумотларга кўра, корхона очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода, Тожикистон Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси, Душанбе шаҳри мэри Рустам Эмомали иштирок этган.

 

Ҳукумат раҳбарлари ва мамлакат Сенати раиси корхона фаолияти билан танишган.

 

«Икки мамлакат раҳбарлари ташаббуси билан Душанбе шаҳрида 60 миллион доллар эвазига барпо этилган мазкур «Artel Avesto Electronics» ўзбек-тожик қўшма корхонаси замонавий электр техника ишлаб чиқаришга мўлжалланган», дейилади хабарда.

 

Корхонада дастлаб маиший чангютгич ва сув иситгичлар ишлаб чиқарилади, келгусида телевизор ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг