USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

сентябрдан мактаблар очиладими? Халқ таълими вазирлиги изоҳ берди

 

Ижтимоий тармоқларда 2 сентябрдан мактаблар очилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Халқ таълими вазирлиги масъул вакилининг маълум қилишича, мазкур тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мактаблар қачондан очилиши ҳозирча номаълум. Бу ҳақдаги тегишли қарорни Махсус комиссия қабул қилади.

Аввалроқ ХТВ мактаблар очилишига оид 3 та сценарий кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эди.

ХТВ пандемияда мактаблардаги ўқув йилини бошлаш бўйича 3 та сценарий устида ишлаяпти

Булар:

Биринчиси, пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант.

Иккинчиси, ССВнинг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.

Учинчиси, гибрид сценарийда мактаблар очилади. Маълум ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб ишланади. Бунда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилади, яъни боланинг мактабга бориш-бормаслиги ихтиёрий бўлади.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг