USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Ер шарида азон садоси тўхтовсиз эшитилиб туришини биласизми?

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» сўзлари билан бошланувчи кун худди шу калом билан ниҳоясига етади.

Яқинда намоз вақтларининг турли давлатларда қанча соатга фарқ қилишини ўрганиб, шу асосда жадвал тузмоқчи бўлдим.

Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши натижасида намоз вақтларида мутаносиблик юзага келишини билардим, аммо унда илоҳий ҳикмат яширин эканини ўйлаб ҳам кўрмаган эканман.

Ишни хаританинг энг шарқий қисмидан жой олган мусулмонлар давлати Индонезиядан бошладим. Бу пайтда у ерда бомдод намозига азон айтилаётган эди.

Сўнгра 3-4 дақиқадан сўнг Малайзияда ҳам намозга даъват этувчи бу товуш янграб, муаззинлар бомдодга тайёргарлик кўришар эди.

Бир неча дақиқадан кейин у ерда ҳам «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» деган товуш янграй бошлади.

Тобора ҳаяжонланиб, Аллоҳга ҳамду сано айтдим.

Намоз вақти эса хаританинг ғарбий қисми томон сурилиб борар ва энди айтиш навбати Таиландликларга етиб келган, мен эса Аллоҳнинг каломи ер юзида тўхтамай айтилаётганидан ҳайратим ошарди. Бирин кетин Бангладеш, Ғарбий Ҳиндистон, Калкуатта, Хаура «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ ягонадир» дея намозга даъват этди.

 

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг