USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

15 августдан кейин ҳам бир қатор карантин чекловлари сақлаб қолинади

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади.

Хусусан, 15 августдан бошлаб автомобиллар кун давомида ҳаракатланишига, маҳаллий авиа ва темир йўл қатновига, хусусий боғча ва мактаблар фаолиятига, 30 кишилик тўйлар ўтказишга рухсат берилади. 17 августдан вилоятлар ўртасида автотранспорт қатнови ҳамда жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобус қатнови тикланади, масжидлар қайта очилади. 20 августдан буюм бозорлари ва савдо мажмуалари фаолияти қайта тикланади.

Шу билан бирга, қуйидаги карантин чекловлари 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолинади:

  1. фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши. Бунда улар томонидан санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўрилади;
  2. тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;
  3. давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;
  4. томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
  5. парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;
  6. умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);
  7. тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
  8. 65 ёшдан ошган шахсларнинг ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;
  9. йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.
  10. Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг