Наманганда сассиқ ҳидга чидолмаган эркак қўшнисини пичоқлаб ўлдирди
Наманганда қўшнисининг молхонаси хидига чидолмаган эркак уни пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Шу йил 4 август куни соат 16:30 ларда Наманган шаҳрида яшовчи 1959-йилда туғилган фуқаро яшаш уйи олдида қўшниси 1986 йилда туғилган фуқаро билан “Молхонангни ҳидидан яшаш хонадонимда ўтириб бўлмаяпти”-деб, ўзаро жанжаллашиб, қўшнисини ёнида бўлган “Чалабзар” пичоғи билан чап кўкрак соҳасига бир маротаба урган.
Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Азиз ҳамюртлар, ушбу юқоридаги сабаб неча йиллик қадрдон қўшниларнинг душманга айланишига ва ҳатто пичоқбозликка боришигача арзийдими? Албатта йўқ. Мамлакатимизда кўринмас ёв билан барча бирлашиб курашаётган бир вақтда бир-биримизга меҳр оқибатли бўлиб, тиргак ва суянч бўлмоғимиз лозим. Бу каби муаммоларни ўзаро келишиб ҳал қилиш ҳам мумкин. Агар келишувни иложи бўлмаса ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиш лозим. Бир лаҳзалик жахлга эрк беришнинг оқибатида афсуски бир қўшни оғир жароҳат олди, икинчиси эса жиноятчига айланди. Хулоса ўзингиздан.