USD 10860.25
EUR 11414.12
RUB 212.43

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Фарғонада карантин қоидалари юмшатилди

Фарғонада буюм бозорлари, хусусий боғчалар, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар ўз фаолиятини бошлаган.

Фарғона вилоятида хусусий мактабгача таълим ташкилотлари, буюм ва чорва моллари, қурилиш маҳсулотлари бозори, сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилди.

Kun.uz мухбири хабар беришича, 3 август куни Фарғона вилоятидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин қоидаларини босқичма-босқич юмшатиш мақсадида корорнавирусга қарши курашиш бўйича ишларни мувоқишлаштириш штабининг йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилиш баёнига мувоқиқ, 3 август кунидан бошлаб Фарғона вилоятида ҳудудидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотлари, буюм ва чорва моллари бозорлари, қурилиш маҳсулотлари савдо мажмуалари ҳамда сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилган.

Вилоятда эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилади. Бозорлар, савдо мажмуалари, гўзаллик салоналари, сартарошхоналар ва хусусий боғчалар белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя этиши шарт ҳисобланади. Яъни кириш эшигига дезинфекцион тунеллар ўрнатиш, ҳар бир ходим ва ташриф буюрувчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари – ниқобларда бўлишлари, ижтимоий икки метрлик масофани сақлашлари, бир-бирлари билан қўл бериб сўрашмаслик талаб этилади.

 

 

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг