USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаевнинг Қурбон ҳайити байрам табриги

 

Ассалому алайкум, азиз ҳамшаҳарлар! 

Сизларни ва оила аъзоларингизни  Қурбон ҳайити билан табриклайман. Бу байрам шуниси билан қадрлики, меҳр-оқибат, саҳоват, етим-есирлар ва ҳожатмандлар ҳолидан хабар олиш, кексаларни қадрлаш улуғ фазилатга айланган. Бу қутлуғ айёмда Оллоҳ йўлида қурбонлик қилиниб муҳтож оилаларга тарқатиб уларни кўнглини кўтариш, хурсанд этиш савобли амал. Ҳозирги пандемия шароитида мана шундай хайрли ишларимиз билан боқувчисини йўқотган, ногирон оилаларни холидан хабар олишимиз айни муддао. Бу билан йўқсиллар ҳолидан хабар олиш, уларнинг дастурхонини бут қилишдек савобли ишлар бир-биримизни меҳр-мурувватга чорлайди. Тадбиркорларимиз камбағал, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаяптилар. Бу саҳоватпешалик ишларида Сизлар ҳам фаол қатнашасиз деб ишонаман!

Ҳаммангизга эзгу амалларингиз йўлдош бўлсин! Ундан келадиган яхшиликлар давомли бўлсин!

 

Олим Исаев,

Наманган шаҳар ҳокими

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг