USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Хорижий мамлакатларга кўчиб кетган ўзбекистонликлар сонини маълум қилинди

 

2020 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 78,8 минг кишини (78,2 минг киши республика ҳудудларидан, 0,6 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 82,9 минг кишини (78,2 минг киши республика ҳудудларига, 4,7 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди.

Давстатқўм хабарига кўра, миграция сальдоси минус 4,1 минг киши бўлиб, 2019 йилнинг мос даврида минус 4,0 минг киши бўлган.

Миграция сальдосининг юқори даражаси Қашқадарё (минус 12,1 минг киши), Бухоро (минус 4,6 минг киши), Сурхондарё (минус 3,4 минг киши) ва Самарқанд (минус 3,2 минг киши) вилоятларида қайд этилди.

Миграция сальдосининг ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (плюс 34,0 минг киши) кузатилди.

Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 32,2 фоиз), Тожикистон Республикаси (25,1 фоиз), Россия Федерацияси (21,5 фоиз), Қирғизистон Республикаси (6,4 фоиз), Туркманистон Республикаси (1,6 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (13,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами хорижга кўчиб кетганларга нисбатан 58,8 фоиз), Россия Федерацияси (36,9 фоиз), Исроил (0,8 фоиз), Қирғизистон Республикаси (0,6 фоиз), Тожикистон Республикаси (0,4 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (2,5 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони республика бўйича жами 577 кишини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг кўп келганлар сони Тошкент вилояти (197 киши), Тошкент шаҳри (170 киши) ва Қорақалпоғистон Республикаси (67 киши) ҳиссасига тўғри келади.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони республика бўйича жами 4 710 кишини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг кўп кетганлар сони Қорақалпоғистон Республикаси (1460 киши), Тошкент вилояти (1274 киши) ва Тошкент шаҳри (1132 киши) ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида 2020 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий миграциянинг минус сальдоси Қорақалпоғистон Республикасида - 1393 киши, Тошкент вилоятида - 1077 киши, Тошкент шаҳрида - 962 киши ва Навоий вилоятида - 185 кишини ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан юқори кўрсаткични қайд этди.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг