Брифинг давом этмоқда....
2020 йил 24 июль куни Наманган вилоят иқтисодий суди биносида Наманган вилоят жиноят, фуқаролик ишлари бўйича хамда маъмурий ва иқтисодий судлари томонидан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари бўйича одил судловни таъмилаш борасида амалга оширилган ишлари тахлилига оид брифинг бошланди.
Ушбу тадбирда Наманган вилоят телеркдио компанияси, газета ва журналлар, ижтимоий тармоқлар, прократура, тадбиркорлик субъектлари хамда Бошка нодавлат ташкилотлар, Шунингдек Ёшлар иттифоқи, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси вакиллари қатнашмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судлари томонидан 1182 нафар шахсга нисбатан 992 та жиноят ишлари (ўтган йилнинг шу даврида 1212 нафар шахсга 937 та) ҳамда 1823 та материаллар (санкциялар) (ўтган йилнинг шу даврида 2094 та) кўриб тамомланган, шундан 223 та жиноят ишлари ёки 22,5 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Айблов ҳукми чиқарилган 213 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш, 690 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Судлар томонидан жами 5 нафар шахс оқланган.
Пандемия даврида 576 нафар шахсга нисбатан 464 та жиноят иши кўрилган.