Футзал. Ўзбекистон бугун ярим финал йўлланмаси учун Эрон билан куч синашади
Нодир Элибоев шогирдлари ярим финал чиптаси учун Эрон билан тўқнаш келади. Учрашув Тошкент вақти билан 11:00да старт олади. Бу жуфтликда зафар қучган жамоа кейинги босқичда Таиланд-Ироқ қарама-қаршилиги ғолибига қарши ўйнайди.
Маълумот учун, Эрон амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. 2024 йилги қитъа турнирида форслар ярим финалда пенальтилар сериясида Ўзбекистонни енгган эди.


