Бугун U-23 терма жамоаммиз Жанубий Корея билан ўйнайди
Бугун U-23 терма жамоаммиз Саудия Арабистонининг Ар-Рияд шахрида жойлашган 22500 томошабинни ўз бағрига оладиган Принс Фесал Бин Фад Стадиумда Жанубий Корея терма жамоасини қабул қилади. Учрашувни Қасим Матар Али Ал-Ҳатми (Оман) бошчилигида Ёрдамчи ҳакамлар: Нассер Салим Абдуллаҳ Амбусаиди (Оман), Cao Йи (Хитой), Тўртинчи ҳакам: Фу Минг (Хитой), VAR ҳакам: Муҳаммад Тақи Алжаафари Бин Жаҳари (Сингапур),
AVAR ҳакам: Жин Жингюан (Хитой),Захира ҳакам: Ямагиши Сачико (Япония) лар бирга ишлашади.
Маълумот учун, учрашув 13 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади. Иккинчи турда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Эрон билан дуранг ўйнaди. Йигитларимиз ҳозирда 4 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.Терма жамоаммизга бўлажак учрашув олдидан ёрқин ғалаба тилаб қоламиз.
Мақола муаллифи: А.Холиқов


