USD 12957.01
EUR 13485.66
RUB 132.13

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"

Кеча оқшомда Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси илк турда Қаршида "Насаф"га қарши майдонга чиқади. Ўтган мавсум икки бор рақибидан устун келган Бошкович жамоаси бу сафар ҳам жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу борада "Сўғдиёна" устози Иван Бошкович фикрларини билдирди. 

"Энг қийин рақиб рўбарў келди. Амалдаги чемпионга қарши ўйнаймиз. Лекин бу биз учун қўшимча мотивация беради. Улар ҳам жамоамизга ўзгача чақирув ташлашлари табиий, чунки ўтган йили "Насаф"ни икки маротаба таслим қилганмиз. Ўйлайманки, қизиқарли учрашув гувоҳига айланамиз",- дейди Иван Бошкович.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг