USD 12874.02
EUR 13558.92
RUB 128.21

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Болтабоевнинг “дубл”и Навбахорга ғалаба келтирди

 

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган баҳсни жамоамиз сафарда “Олимпик”ка қарши ўтказди. Тошкентдаги “Жар” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйин анча қизиқарли тарзда, кескин курашлар остида кечди.
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, вакилларимиз беллашувнинг илк дақиқаларидан бошлаб, ташаббусни ўз қўлларига олишга интилишди. Жумладан, бир вазиятда Тома Табатадзенинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
Шунингдек, жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедовнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 
“Навбаҳор”нинг яна бир ҳужумида эса Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, мезбонлар дарвозабони Шукрон Йўлдошев тўпни қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Ниҳоят, 19-дақиқада жамоамизнинг навбатдаги ҳужумидан сўнг, ҳисоб очилди. Тома Табатадзенинг чап қанотдан йўллаган зарбасидан сўнг,  "Олимпик" дарвозабони Шукрон Йўлдошев тўпни қайтарди. Қайтган тўп эса Жамшид Болтабоевга келиб тушди ва у боши билан коптокни дарвозага аниқ йўллади - 0:1.
Ўтказиб юборилган тўпдан сўнг, мезбонлар мувозанатни тиклашга ҳаракат қилиб, ҳужумни кучайтиришди. Майдон эгаларининг ҳужумларидан бирида, жамоамиз дарвозабони Элдорбек Суюнов тўпни қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.
“Олимпик”нинг яна бир ҳужумида эса Элдорбек Суюнов рақиб футболчига нисбатан қўполлик ишлатгани учун учрашув бош ҳаками Найим Қосимов вакилларимиз дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади.
Мезбонлар ярим ҳимоячиси Фаррухбек Мухторов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Натижада жамоалар таанффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетди.
Учрашувнинг 2-бўлими ҳам қизиқарли тарзда кечди. Иккинчи 45 дақиқаликда устунлик кўпроқ Сергей Лушан шогирдлари тарафида бўлди ва улар 2-бўлимда ҳужумни анча кучайтиришди. Ушбу ҳужумлар ниҳоят, 72-дақиқада ўз самарасини бериб, захирадан майдонга туширилган эронлик ярим ҳимоячи Сияваш Ҳақназарининг чап қанотдан жарима майдончаси ичига ҳаволатиб етказиб берган тўпини Жамшид Болтабоев боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ўз "дубл"ини нишонлаган ҳолда,жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.
Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳужумлап якунига етмади ҳамда жамоамиз Жамшид Болтабоевнинг “дубл”и эвазига 2:1 ҳисоида ғалаба қозониб, очколaри сонини 36 тага етказиб олди.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг