USD 12640.21
EUR 13559.15
RUB 137.02

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича рекорд янгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида 202 бемор тузалиб, кунлик тузалишлар сони бўйича янги рекорд қайд этилгани ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 5240 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган терапия и тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида 82 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 45 нафар, жами 177 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Бундан аввалроқ Хоразм вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳридаги  Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, жами 25 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилгани хабар қилинганди. 

Шу тариқа, бугун жами 202 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.

«Эътиборли жиҳати, бугуннинг ўзида пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида 184 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида Covid-19’дан соғайганлар сони 3044 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5240 нафарни ташкил этмоқда. Эндиликда шифокорларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида 2291 нафар беморни белгиланган стандартлар асосида даволамоқдалар», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни 192 нафар бемор тузалиб рекорд қайд этилганди. 

26 июнь куни эса мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларидан 161 нафар бемор кузатилди. 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг