USD 12865.66
EUR 13510.23
RUB 125.14

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

“Водий дербиси”да жанговар дуранг!

 

Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлди. Мазкур жамоалар бир хил, яъни, 29 очкодан тўплаган ҳолда, турнир жадвалида қўшни бўлишгани, шунингдек, ушбу учрашув “водий дербиси” мақомига эга бўлганлиги боис, мазкур ўйинга қизиқиш катта бўлди. Беллашув эса доимгидек, кескин курашлар остида ва шиддатли тарзда  кечди.
    Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, илк дақиқалардноқ ҳужумкор  тарзда бошланган баҳснинг 3-дақиқасида стандарт вазиятдан сўнг, мезбонлар ҳисобни очишди. Ўша вазиятда Қувондиқ Рўзиевнинг бурчакдан узатган тўпини Анваржон Ғофуров боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:0.
Ўтказиб юборилган тўпдан сўнг, вакилларимиз мувозанатни тиклаш мақсадида, ҳужумни кучайтиришди. Аммо айрим вазиятларда футболчиларнинг зарбаларига аниқлик етишмаган бўлса, баъзи ҳолатларда мезбонлар дарвозабони Ботирали Эргашев ўз маҳоратини намойиш этди. Жумладан, Аброрбек Исмоилов ва Достонбек Абдулҳаевларнинг зарбаларидан сўнг, “Нефтчи” посбони Ботирали Эргашев тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
Натижада майдон эгалари танаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишди.
Ўйиннинг 2-бўлими анча қизиқарли тарзда кечди. Сергей Лушан шогирдлари мувозанатни тиклаш мақсадида, фарғоналиклар дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтира бошлашди. Шундай ҳужумлар  давомида Тома Табатадзе ҳамда Йован Жокичларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Яна бир вазиятда эса бурчак зарбасидан сўнг, мезбонлар дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Йован Жокичнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб, яна майдонга қайтди ва “лочинлар” ҳужумни давом эттиришди. Натижада Виталий Левченко шогирдлари ўз жарима майдончаси ичида Аброрбек Исмоиловга нисбатан қўполлик ишлатишди. Учрашув бош ҳаками Тимур Тўхтасинов ушбу ҳолат бўйича VARга мурожаат қилиб, “Нефтчи” дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини жамоамизнинг грузиялик ҳужумчиси Тома Табатадзе аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
  Учрашувнинг сўнгги дақиқаси кечаётган пайтда “йўлбарслар” яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўша вазиятда  майдон эгалари таркибида захирадан майдонга тушган футболчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Манучеҳр Сафаровнинг ўнг қаноатдан жарима майдончаси ичига оширган тўпини Санжар Қодирқулов дарвозага аниқ йўллади – 2:1.

Албатта, беллашувнинг бундай тус олиши Сергей Лушан шогирдларини қониқтирмасди. Шу боис, учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган пайтда вакилларимиз ҳужумни кучайтиришди. Шундай ҳужумларнинг бирида ҳаволатиб жарима майдончаси ичига йўлланган зарбадан сўнг, “Нефтчи” дарвозабони Ботирали Эргашев коптокни қайтарди. Қайтган тўп жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедовга келиб тушди. Аҳмедов 25 метрлар чамаси узоқликдан кучли ва аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвозага “михлаб” қўйди ҳамда якуний ҳисобнинг жанговар дуранг – 2:2 кўриниш олишини таъминлади.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг