БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди
Ўзбекистон терма жамоаси 15 октябрь куни ЖЧ-2026 учинчи саралаш баҳслари доирасида ўз уйида БАА билан ўйнайди.
Қайд этиш керакки, меҳмонлар Тошкентга бир неча йўқотишлар билан келди. Аниқроғи, Куадио дисквалификация сабаб жамоасига ёрдам бера олмайди, Яҳё Нодир ҳали тўлиқ тайёр эмас. Шунингдек, Абдулраҳмон Солиҳ жароҳат туфайли ва Фабио Де Лима шахсий сабабларга кўра БАА билан бирга Ўзбекистонга келмаган.
Жамоа умумий 22 футболчи билан ташриф буюрган.
Эртанги бўлиб ўтадиган бахсда Ўзбекистон миллий терма жамоамизга омад тилаймиз.