Сергей Лушан Навбахорда!
Хабар берганимиздек, Сергей Иванович Лушан “Навбаҳор” бош мураббийи этиб тайинланди.
Сергей Лушан – 1973 йил, 14 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.
Футболчилик фаолияти давомида юртимизнинг “Маъданчи” (Бекобод) ва “Бунёдкор” (Тошкент), шунингдек, Россиянинг бир қатор жамоаларида ўйнаган.
Сергей Иванович мураббийлик фаолияти давомида Ўзбекистон–U-19 терма жамоаси (2014 йил), “Бунёдкор” (Тошкент, 2014-2017 йиллар), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2018 йил), “Динамо” (Самарқанд, 2020 йил), бундан ташқари, Беларуснинг “Шахтёр” (Солигорск, 2021-2022 йиллар), “Шахтёр” (Петриков, 2023 йил) жамоаларида ишлаган.
Сўнгги пайтда эса Одил Аҳмедов футбол академиясида директор лавозимида фаолият юритаётганди.
Биз Сергей Лушанга “Навбаҳор”даги фаолиятида омад ёр бўлиб, жамоамиз билан кўплаб совринларни қўлга киритишига тилакдошмиз.