USD 12586.03
EUR 13716.26
RUB 143.99

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Самвел Бабаян билан тузилган шартнома бекор қилинди!  

“Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаяннинг соғлигида муаммолар юзага келганлиги ва даволаниш кўп вақтни талаб этиши боис, “Навбаҳор” клуби раҳбарияти ҳамда жамоа бош мураббийи ўртасидаги ўзаро келишувга асосан, Самвел Бабаяннинг клуб билан тузилган шартномаси бекор қилинди. Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян 2021 йилги мавсум якунланганидан сўнг, жамоага бош мураббий этиб тайинланганди.
Унинг қўл остида “лочинлар” ортда қолган 2,5 йил давомида Суперлигада 64 та ўйин ўтказиб, 33 ғалаба, 20 та дуранг ва 11 та мағлубиятни қайд этиб, тўплар нисбати 83:45 ни ташкил этган ҳолда, жами 119 очко тўплашди. 

Самвел Вячеславович бошқарувида “Навбаҳор” Суперлигада 2022 йили 2-ўрин, 2023 йили эса 3-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон кубоги баҳсларида эса 2022 йили финалга, 2023 йили эса ярим финалга қадар етиб борди.
Шунингдек, ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 2023/2024 йиллар мавсуми баҳсларида иштирок этган “лочинлар” қитъамизнинг мазкур нуфузли мусобақасининг 1/8 финалигача етиб боришди.
Биз Самвел Вячеславовичга “Навбаҳор”даги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, тезроқ шифо топиши, кейинги фаолиятида эса омад ёр бўлишини тилаймиз.

Манба:  “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг