“Бунёдкор” билан ўйинни Тўйчибоев бошқаради
Ўзбекистон Футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) томонидан Суперлига 3-тур баҳсларида фаолият юритадиган расмийлар рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, мазкур турдан ўрин олган “Бунёдкор” – “Навбаҳор”
жамоалари ўртасидаги учрашувни Олим Тўйчибоев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “лочинлар”нинг пойтахтликларга қарши кечадиган ўйини 17 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 18:45 да старт олади.
Қизиқарли ўтиши кутилаётган бахсга барча футбол мухлисларини таклиф этиб қоламиз.