USD 12838.33
EUR 13498.22
RUB 119.70

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Янги Наманган тумани халқ таълими бўлими номидан телеграм ижтимоий тармоғи https://t.me/TanqidlarUz/10695 каналида берилган маълумотни ўрганиш бўйича

ЯНги Наманган тумани халы таълими бўлими  томонидан телеграм ижтимоий тармоғи https://t.me/TanqidlarUz/10695 каналида  берилган маълумотни ўрганиш бўйича Қудратов Аброр Абдумуталович 2017-йил 2-октябрь кунидан 2022 йил 5-сентябрь кунига қадар Янги Наманган тумани 35-сонли мактабда фаолият юритган. Қудратов 2008-йил Тошкент Ислом Университетини жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислигини тамомлаган ва В№362251 рақамли диплом олган.  Ишга қабул қилинган вақтда Ўзбекистон Миллий университети томонидан берилган 2017 йил 19 октябрдаги 99-сонли маълумотнома асосида тарификациядан ўтказилган.
         Қудратов 2018 йил 10 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига йўллаган 105161-s/18-сонли мурожаатида сиртдан таълим олаётганлиги сабабли контракт пулини мактаб ҳисобидан тўлаб беришни талаб қилган.  Наманган шаҳар халқ таълими бўлими мудири Д.Хошимова томонидан 2018 йил 17 сентябрь кунги №01-01/663 сонли жавоб хати берилган.  Жавоб хатида ходимларнинг ўқиш контракт маблағларини тўлаш мажбуриятлари таълим муассасалари томонидан тўлаб берилмаслиги асосли тушунтирилган.
       2018 йил 25 октябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Веб-сайтига йўллаган 116068-s/18-сонли мурожаатида келтирилган Наманган шаҳар халқ таълими бўлими томонидан А.Қудратовга босим ўтказилиб, тарификациядан   ўтказилмаганлиги юзасидан меъёрий ҳужжатлар ,низомлар ва қонунларга таянган ҳолда  Қудратов иштирокида ўрганиб чиқилиб, 2018 йил 25 октябрь куни №01-01/791 сонли жавоб хати  берилган.
       2018 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолияти юзасидан кўп каналли 200-06-00 рақамли (Call centre) ягона “Ишонч телефони”га келиб тушган муоржаатида ноябрь ойлик иш ҳаққи ҳисобидан 20 ноябрь кунига қадар аванс тўланмаганлиги юзасидан шикоят йўллаган. Шикоят ижроси  бўйича мактаб директори Г.Аскаралиевага маъмурий жарима қўлланиб 405460 сўм миқдорида жарима тўланган.
      2019 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши pm.gov.uz орқали келиб тушган мурожаатига жавобан  А.Қудратовга огоҳлантиришсиз унга тўланган иш ҳақи ўзгартирилганлиги сабабли олий базавий таъриф сеткаси бўйича ўртасидаги    2061876      сўм фарқи тўлаб берилган.
      Наманган шаҳар Халқ таълим бўлимининг 2019-йил 20 ноябрь куни №31-09/4-1366 сонли хатига асосида Наманган шаҳар Касаба уюшмаси томонидан АҚудратовга иш ҳақидан касаба уюшмаси аъзолик бадали учун 2017 йилда 44812 сўм, 2018 йилда 170866 сўм,2019 йилда 130908 сўм жами 346586 сўм маблағ касаба уюшмасига аъзо бўлиш учун ариза билан мурожаат қилмаганлиги сабабли қайтариб берилишини сўралган аммо, А.Қудратовга Касаба уюшмаси ҳисобидан 2018 йил 3 чорагида 250000 сўм моддий ёрдам, 2019 йил 16 январида “Ботаника “ сиҳатгоҳига нарҳи 1896000 сўм йўлланма берилганлиги сабабли Қудратовга 946214 000 сўм  тўлангани маълум қилинган.
      Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Наманган вилоят бошқармаси томонидан 2020 йил 24.01 кунги ПРОТОКОЛи асосида А.Қудратовга белгиланган интизомий жазо юзасидан ходим касаллик варақасида бўлганлиги сабабли нотўғри қўлланганлиги учун мактаб директори А.Уриновга МЖТК нинг 49-моддаси 1-қисмига асосланиб ,базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида-1115000сўм миқдорида жарима қўлланган.
       2020 йил 2-мартда ишдан бўшатилганда 1311661 сўм расчёт тўланган бундан 19918 сўм даромад солиғи ушланиб,1145677 сўм контрактига ўтказилган,146066сўм пластик картасига тушириб берилган.
      2020 йил 14-июлдаги Наманган вилоят Фуқаролик ишлари бўйича судининг апеллация комиссиясининг ажрим хулосасига кўра 8263389 сўм мажбурий прогул учун 2-мартдан 15-июлгача тўлаб берилди. Август ойида 1779632 сўм меҳнат таътили учун тўланган.     Шунингдек,мактаб директори томонидан  2000000 сўм маънавий зарар ундириб берилиши сўралган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Наманган вилояти адлия бошқармаси Янги Наманган тумани адлия бўлимига 2022 йил 26 сентябрь куни Қудратов томонидан берилган аризага асосан адлия бўлимининг 2022 йил 4 октябрдаги 3/143 сонли тақдимномасига кўра меҳнат дафтарчасини вақтида берилмагани учун мактаб директорига Янги Наманган тумани бандликка кўмаклашиш маркази томонидан маъмурий жавобгарлик белгиланиб , 1060500сўм жарима тўланган.  Шунингдек , А.Қудратовга 6-сентябрдан 28-сентябрь кунига қадар 5287964 сўм тўланган.
     2022 йил октябрь ойида А.Қудратовга қилган мурожаатлари асосида 180000 сўм ўқув юртига бориш-келиш йўл кираси, Малака  тоифаси учун 2863607 сўм, Ислом университетини тамомлагани учун 19552070 сўм 20% устама ҳақи  тўлови,шу билан бирга Қудратовнинг 2022 йил 5 сентябрдаги аризасига кўра мактаб Ишчи гуруҳи ўрганиб чиқиб, 2000000 сўм моддий ёрдам пули бериш бўйича қарор чиқарган. Қарор асосида мактаб директорининг буйруғи билан 2000000 сўм моддий ёрдам    амалга оширилган. Аммо А.Қудратов бу суммадан норози бўлиб,Янги Наманган тумани адлия бўлимига мурожаат қилган. Мурожаат ўрганилиб, Ишчи гуруҳ қарори ўз кучида қолдирилган.
       Қудратовнинг мурожаати асосида  меҳнат дафтарчасига 2020 йил 2 март санаси билан ишдан бўшатилганлиги ҳақида қайд этилган маълумот  ходим ишга тиклангандан сўнг, собиқ директор А.Уринов томонидан янги меҳнат дафтарчаси тиклаб берилиган ва мактаб директорига маъмурий жарима белгиланган. А.Қудратовнинг 35-сонли умумтаълим мактабида фаолияти давомида иш ҳақидан ноқонуний тарзда асоссиз ушланмалар бўйича ҳолат кузатилмаган.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг