USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Наманган вилояти Янги Наманган тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.

Янги Наманган туман халқ таълими бўлимига қарашли таълим  муассасаларида                2022 йил 5-сентябрь куни “Мустақиллик дарс”лари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилди.

          Барча мактабларда “Биринчи қўрғороқ” тадбирлари давлатимиз мадхияси билан бошланди. Тадбирларда мактаб директорлари томонидан ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва янги ўқув йилида амалга ошириладиган юзасидан маъруза қилинди. 

         Мактаб директорлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлаб 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берганликлари,  энг қувонарлиси, биринчи йўналиш таълим сохаси бўлиб,  таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратишни изчил давом эттиришлари, Янги Ўзбекистон мактаб битирувчиси замонавий кўникмаларни эгаллаган, ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган, креатив фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, дунёқараши кенг шахс бўлиб етишиши учун шароит яратилиши белгилаб берилганлигини алохида таъкидлаб ўтдилар.

         Тумандаги яна бир қувончли воқеа, туманнинг “Келажак тонги” маҳалласида 94-сонли янги мактаб фойдаланишга топширилиши бўлди.

         Замонавий кўриниш касб этган мазкур таълим даргоҳи маҳалладаги кўплаб оилалар қувончига сабаб бўлди. Чунки бу ҳудуддаги ўқувчилар шу пайтгача бошқа мактабларда, маълум масофа йўл босиб, икки сменада таҳсил олишаётган эди. 660 ўринли бу янги таълим даргоҳи 16,8 млрд сўм маблағ эвазига қуриб битказилди. Замон талабига тўла жавоб берадиган ушбу таълим даргоҳида спорт зали, ошхона ва фаоллар зали, шунингдек, замонавий лаборатория, компьютер хоналари, очиқ сунъий қопламали футбол майдончаси энди ўқувчилар ихтиёрига берилди.

           Мактаб биносининг очилишига бағишланган тантанали маросимда Янги Наманган тумани ҳокими Жобирхон Абдуллаев, сектор раҳбарлари, фаоллар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. 

          Маросимда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз халқ таълими тизимида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар жараёнида, умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётгани таъкидланди.

         2022-2023-ўқув йили туманимиздаги 23 та мактабларида “Билимлар куни”ни “Мустақиллик дарс”лари билан бошланди. 

 “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган “Мустақиллик дарс”лари вилоят ва туман хокимлиги, туман халқ таълими бўлими вакиллари, мактаб директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тарих, она тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари ҳамда синф раҳбарлари томонидан олиб борилди. 

“Мустақиллик дарслари”да ўқувчиларга халқимизнинг 31 йил давомида эришган ютуқлари, Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берилди. Ўқувчиларга юртимизда кечаётган янгиланиш жараёнлари хусусида батафсил сўз юритилди.

          Шунингдек, умумтаълим мактабларига ташриф буюрган сектор раҳбарлари ҳам “Мустақиллик дарслари”да иштирок этиб, ўқувчиларга мамлакатимизда мустақиллик йилларида хусусан сўнгги йилларда ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар мазмун-моҳияти, таълимдаги ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ва бошқа бир қатор кўрсатгичлар ва эришилаётган ютуқлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Тантанали маросимларда мактабларга янги 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинаётган 3159 нафар ўқувчиларга “Президент совғаси” тарқатилди.

Ўтказилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида туман халқ таълими бўлимига қарашли 65-сонли умумтаълим мактабида вилоят хокимининг биринчи ўринбосари Т.Юсупов, 86-мактабда вилоят халқ таълими бошқармаси вакили М. Рахимовлар иштирок этдилар. Бундан ташқари 24 нафар туман хокимлиги вакиллари, 58 нафар ҳуқуқий идора вакиллари, 40 нафар корхона ташкилот муассаса раҳбарлари, 5 нафар депутатлар, 25 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, 25 нафар Махалла Ёшлар етакчиси, 25 нафар Махалла ҳоким ёрдамчилари,  жами 204 нафар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, 26 нафар туман халқ таълими бўлими вакиллари, 

24 нафар мактаб директорлари, 1527 нафар педогог ҳодимлар, 6145 нафардан зиёд  ўқувчиларнинг ота-оналари, 7926 нафар ходимлар иштирок этдилар.

Тадбирлар  давомида бириктирилган вакиллар томонидан 174 дона бадиий китоблар мактаб кутубхоналарига совға сифатида топширилди. Жахон, Республика миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаган 3 нафар ўқувчиларга туман хокимлигининг ташаккурномаси ва қимматбахо эсдалик совғалари топширилди. Таълим муассасаларида юқори натижаларга эришаётган 60 нафар ўқитувчи-ходимлар, 100 дан ортиқ ўқувчилар туман хокимлиги ва халқ таълими бўлимининг эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Ўтказилган барча тадбирлар оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилмоқда. 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг