USD 12620.09
EUR 13599.41
RUB 136.73

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

«Заковат» интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди

Янги Наманган туманида жойлашган Наманган муҳандислик - қурилиши институтида ташкилланган ўйинларда иқтидорли ва изланувчан, ташаббускор ва етакчи ёшларни аниқлаш, улар ўртасида соғлом илмий-маърифий рақобат муҳитини шакллантириш мақсади кўзланди.

 

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташаббуси ва ҳомийлиги билан ўтказилган ушбу беллашувда институт талабалари ва туман ёшлари иштирок этишди.

 

Қизғин бахс ва мунозараларга бой бўлган ўйинда 25 та жамоа билим салоҳиятларини синовдан ўтказишди.

 

Ўйин якунларига кўра 3-ўрин «Мастер класс» жамоасига, 2-ўринн Дастурчилар жамоасига, 1-ўрин эса Мингчинор маҳалласи ёшларига насиб этди.

 

Шунингдек, ғалабага бўлган иродаси учун туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан таклиф этилган кўзи ожизлар жамоаси ҳам тақдирланди.

 

Муросасиз баҳсларда муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган билимдонларга туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг