USD 12689.97
EUR 13557.96
RUB 137.20

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Наманганда турли телефонларнинг 600 млн сўмдан зиёд эҳтиёт қисмларини чегарадан ноқонуний олиб кирган шахс қўлга олинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қирғизистондан айланма йўллар орқали катта миқдордаги товар-моддий бойликларни мамлакат ҳудудига олиб кирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

 

Тадбир давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи 1994 йилда туғилган Алишер Туралиевнинг (исм-шарифлар шартли) яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган ва 94 та қутида Хитойда ишлаб чиқарилган мобил алоқа воситалари эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланган. Хонадондаги Cobalt русумли автомобилда эса яна 134 та қутида шундай эҳтиёт қисмлар борлиги маълум бўлди.

 

Redmi, Samsung ва бошқа русумдаги уяли алоқа аппаратларининг 3468 дона сенсор экрани тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Хориждан ноқонуний олиб кирилган товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 636 миллион 371 минг сўмни ташкил этди.

 

Дастлабки суриштирувлар давомида фуқаро мазкур маҳсулотларни Тошкентдаги жиноий шерикларига етказиш билан шуғулланиб келгани аниқланди.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 182-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг