Умра сафари хақида
Саудия Арабистони Қироллигининг “Manazel Al-Mukhtara Trading Co” группа компанияси таркибидаги “Tariq Al-Matrafy For Umrah Services” ширкати Саудия Арабистон Қироллигининг Макка шаҳрида жойлашган “Jabal Omar Hyatt Regency” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси делегациясига Умра зиёратини ташкил этиш бўйича ўтказиладиган тендерда иштирок қилиш учун бир қанча мақбул таклифлар билан мазкур тендерни ташкил қилиш бўйича махсус ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси раисига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита раисига ва Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Жидда шаҳридаги Бош консуллиги Ҳаж ва Умра масалалари бўйича Атташега мурожаат қилинган. Барча қилинган мурожаат хатлари ва жавоблари илова қилинади.
Аммо махсус ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитаси Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун, “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонуности нормалари талабларини бузиб, мақбул шартлар билан берилган таклифларни инобатга олмасдан, ҳатто тендерга таклиф қилмасдан Саудия Арабистон Қироллиги ҳудудида балансида ҳеч қандай меҳмонхонаси мавжуд бўлмаган, Умра сафари бўйича халқаро ташриф буюрувчилар гуруҳини қабул қилиш ва зиёратни ташкил қилиш тажрибаси бўлмаган, транспорт фаолияти билан шуғулланувчи “Аbu Sarhad” ҳамкор ширкати билан ўзбекистонлик умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш бўйича “Умра – 2022” шартнома имзоланган.Мазкур шартнома имзоланганидан сўнг “Умра – 2022” сафари бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш шартлари эълон қилинганда биз томонимиздан таклиф қилинган шартлардан анча қимматроқ ва сифат жиҳатдан пастроқ хизматлар кўрсатилиши маълум қилинган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси делегацияси талабларига мувофиқ бўлган 5 юлдузли меҳмонхонада 10 кунлик Умра зиёрати учун таклиф қилинган нархдан яна 10 фоиз чегирма бериш;
- Умар сафари учун хизмат кўрсатиш пулларини тўлаб қўйган Коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин чекловлари оқибатида сафар амалга оширилмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан қўшимча тўлов олмасдан, илгари тўлаган пуллари эвазига тўлиқ 5 юлдузли меҳмонхоналарда Умра сафарини ташкил қилиб бериш (бу билан тўланиши лозим бўлган 5 миллион АҚШ долларини тўлашни компания ўз зиммасига олиб, фуқаролардан ушбу пуллар олинмайди);
- Махсус ваколатли органлар томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобрақамига 2 миллион АҚШ доллари депозит сифатида жойлаштириш;
- Умра сафарини ташкил қилиш бўйича илгари тузилган шартнома бўйича ҳамкорнинг мавжуд қарздорлигини тўлаб бериш;
- Компания ҳамкорларига Ўзбекистон Республика ҳукумати ва махсус ваколатли органнинг рухсати билан Умра зиёратчилари учун алоҳида чартер рейс ташкил қилиб берилганида хизмат кўрсатиш нархларини яна 10 фоизгача арзонлаштириш таклифлари “Аbu Sarhad” ҳамкор ширкати таклифларидан устун.
Мазкур ҳолат бўйича журналистик суриштирувни ташкил қилиб, оммавий ахборот воситаларини эълон қилинишида амалий ёрдам берилиши сўралади. Қўшимча маълумот зарурати туғилганда +99894 846 00 52 телефон рақами орқали маълумот олиниши мумкин.
Саудия Арабистони Қироллигининг
“Manazel Al-Mukhtara Trading Co” группа
Компанияси ваколатхонаси раҳбари Р.Қаххоров