USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Виктор Жалилов: “Гол урганимиздан кейин ташаббус биз томонга ўтди”

Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Одатдагидек, Виктор Романович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

 

- “Бунёдкор” билан бу йил учинчи марта тўқнаш келдик. Суперлига доирасидаги биринчи даврадаги Тошкентда бўлиб ўтган ўйин, шунингдек, яна пойтахтимизда ўтказилган Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган баҳс ва бугунги учрашув. Бугунги баҳснинг биринчи бўлими аввалги ўйинларимизга ўхшаш тарзда кечиб, ҳар икки жамоа аъзолари  бир-бирларидан чўчиб, кўпроқ ҳимояда ўйнашди. Иккинчи бўлимда эса ўйин анча очилди, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейин ортга йўл йўқ эди. Шу боис, футболчилар олдинга интилиб, ҳужумкор ўйин намойиш этган ҳолда, ўз маҳоратларини намойиш этишди. Гол урганимиздан кейин ташаббус биз томонга ўтди, яна имкониятларга эга бўлдик. Мухлислар иккинчи бўлимда чиройли футбол гувоҳига айланишди, деб ўйлайман. “Бунёдкор” ҳам рақибга ўйнаш имконини берадиган жамоа, олдинга интилиб, бўш ҳудудлар қолдиради. Биз ҳам иккинчи голни урганимиздан кейин ҳам олдинга интилдик.

 

- Бугунги учрашувда “Навбаҳор”ниг ажойиб ўйинига гувоҳ бўлдик. Аммо ўтган турда жамоа негадир Термизда ёрқин ўйин намойиш этолмади. Бунинг сабаби нимада?

 

- “Сурхон”га қарши кечган баҳсда кўп футболчиларимиз шамоллаб қолишди. Асосий ўйинчилар майдонга тушишмаганда эса бу сезилади, ўйинга ўз таъсирини ўтказади. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Ўша баҳсдан кейин бу бизнинг энг ёмон ўйинимиз бўлганини ҳам айтдим.

 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг