USD 12829.07
EUR 13344.80
RUB 124.91

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Ўйинга мос нурсиз дуранг

Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - АГМК (0:0) учрашувидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади.

- Ўйлашимча, ҳисоб ўйинга мос бўлди. Ҳеч бир жамоа ғалабага муносиб эди, деёлмайман. Голли вазиятлар кўп бўлмади. Бундай учрашувлардан барчасини ягона гол ҳал қилади. Бизда ҳам, АГМКда ҳам тўп назоратига эгалик кузатилди. Ҳужумлар, қарши ҳужумлар уюштиришга интилди, - дейди Виктор Жалилов.

- Ҳужумга эътибор қаратишга интиляпмиз, лекин кўп нарса футболчиларнинг маҳоратига, рақибнинг қаршилигига ҳам боғлиқ. Қолаверса, АГМК ҳам кучли жамоа, бежиз турнир жадвалининг юқори ўринларида бормаяпти. Тўғри, ҳужумда муаммоларимиз бор, ҳужумларимиз якунига етмай қоляпти. Лекин барибир, аста-секин ҳужумдаги салоҳиятимизни ошириб боряпмиз. Ҳали олдинда кўп ўйинлар бор. Голбан ҳақида бирор нарса деёлмайман, барчаси текширувлардан кейин аниқ бўлади. Ҳаммаси шифокорларга боғлиқ.

- Бизда ҳеч ким ҳимоядан ўйнашни атайин хоҳламайди. Барчаси таркибда қандай футболчилар борлигига боғлиқ. Йигитларни ранжитмоқчи эмасман, лекин айрим жиҳатлар бўйича аксарият футболчиларимизга маҳорат етишмаяпти. Шу боис, жамоамиздан Ўзбекистон термасида футболчи йўқ. Ҳужумдаги футболчиларимиз терма даражасига тортадиган ўйин кўрсатишмаяпти. Ўйлашимча, улар ҳали ўз маҳоратларини кўрсатишади. Мисол учун, Ўринбоев биринчи даврадагига нисбатан анча ўйинини ўнглаб олди.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг