USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш

Наманган вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши вакиллари тизим ходимлари билан  учрашди. Жонли мулоқот шаклида ўтган учрашувнинг асосий мавзуси судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш ҳақида  бўлди.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ҳозирги босқичида суд мустақиллиги, судья дахлсизлиги ҳамда тизимда коррупциянинг барвакт олдини олишга  жиддий эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки бунинг  ҳуқуқий асослари шакллантириб бўлинди. Талаб эса битта: жамиятда қонун устуворлигини сўзсиз таъминлашдир. Тайинланаётган жазолар содир этилган жиноятга мос, ҳар томонлама асосли ва  адолатли бўлмоғи лозим. 

Жиноят, фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий – қайси иш бўлмасин, ҳар томонлама ўрганилиб, холис ва асосли қарорлар қабул қилиниши керак. Суд ишини ҳал қилишда таниш-билишчилик ёки қайси бир тарафнинг манфаати  устун қўйилишига  судьянинг ҳаққи йўқ экани учрашувда алоҳида таъкидланди.

Қачонки, ушбу иллатлар тизимида коррупциявий ҳолатлар буткул йўқотилмас экан, фуқароларнинг судларга бўлган ишончини ошириш қийинлашиб бораверади. Судьяларимиз ўзларига судьялик ваколати берилиши билан бир вақтда жуда катта масъуълият юкланганини ҳис қилишлари лозим. 

Судларимиз чин маънода Адолат қўрғонига айланиши ҳар бир судья, ҳар бир суд ходимининг ҳалол ва поклигига боғлиқ.  

Маълумки, судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш – Судьялар олий кенгашининг ваколат доирасидаги асосий вазифалардан ҳисобланди. Шунингдек,судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш, уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортиш учун розилик бериш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш ҳам Кенгашваколатига тегишли масала.

Шундан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши аъзолари айрим судьялар билан яккама-якка суҳбатлашдилар.

Коррупция нафақат ишдаги тарафларнинг қонуний манфаатига, балки бутун жамият тараққиётига зарар етказувчи иллатдир. Қонун ва ҳуқуқ посбони бўлган суд ходимлари орасида бундай ҳолатларнинг бирон бир кўриниши билан келишиб бўлмайди.

Шунингдек,  судларнинг оммавий ахборот воисталари билан ҳамкорлиги масаласида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.  Чунки,  суд органларининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бугуннинг  муҳим талабларидан биридир. Иккинчидан, қонун устуворлиги  ва фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш масаласи жамиятда ҳуқуқий маданият қандай шаклланганига ҳам боғлиқ.  Суд органлари фаолиятидаги очиқлик ҳам,  фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантиришда ҳам  оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг