Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди
2021/2022 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
– телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритиши;
–имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари;
– чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритиши керак.
Таълим йўналишларини эса 2021-2022-ўқув йили учун ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.
Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ҳамда улар ушбу муддатга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.
2021/2022 ўқув йилидан абитуриентларни ОТМга ўқишга қабул қилишдаги айрим ўзгаришлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин:
● 1-қисм;
● 2-қисм;
● 3-қисм;
● 4-қисм.