Судлар фаолиятидан
Мамлакатимизда судлар фаолтятига дунёнинг бошқа мамлакатлари сингари замонавий ахборот-коммуникация технологияларни кенг жорий этиш ҳамда суд ҳокимияти органларини рақамлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 3 сентябрдаги ПҚ-4818-сон қарорида 2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига «Адолат» ахборот тизимлари комплексини жорий этиш белгиланган.
Шу муносабат билан Наманган вилоят судлари судьялари ва суд ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, USAID ва БМТ тараққиёт дасутури томонидан "Адолат" ахборот тизимлари комплекси ва my.sud.uz портали хизматларига бағишланган семинар тренинг ўтказилмоқда.