USD 12697.00
EUR 13547.70
RUB 135.05

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 2021-2022 ўқув йилига 7-8 синфларга ўқувчилар қабул қилади

Ҳурматли ҳамюртлар агар сиз ўз фарзандингизни келажагига бефарқ бўлмасангиз ва Президентимиз ташаббуси билан ташкил қилинган, Республикада ягона бўлган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 2021-2022 ўқув йилига 7-8 синфларга ўқувчилар қабул қилиши ҳақида хабар бермоқчимиз.

Нима учун Ибрат мактаби?

1. Фарзандингиз камида 5 та хорижий тилларни мукаммал эгаллайди ва чет тилларини билиш бўйича В2 сертификатига эга бўлади;

2. Ибрат мактабида ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчиларга ОТМ га қўшимча грант асосида ўқишга киришга давлат комиссияси томонидан имтиёз берилади;

3. 4 маҳал бепул овқат ва шинам ётоқхона билан таъминланади;

4. Мактабда дарслар Оксфорд ва Кембридж дарсликларидан фойдаланган ҳолда олиб борилади,дарсликлар оригинал ва мутлақо бепул;

5. Чет тили(инглиз, немис, француз, корейс) ва она тили адабиёт, рус тили дарслари 10 кишилик кичик гурухларда ўтилади;

6. Синф хоналари қулай ва замонавий жихозланган;

7.Мактабда Жахон тиллари университети,Шарқшунослик университети,Алишер Навоий номидаги она тили ва адабити университети ва Британия,Германия,Франция,Америка элчихоналари, ГЁТЕ институти ва бир қатор хорижий ОТМлар билан таълим соҳаси бўйича ҳамкорликни амалга оширилган;

8. Ихтисослик фани ўқитувчилари барчаси олий тоифали, сертификатлар ва юқори малакага эга;

9. 2019-2020 ўқув йилида мактабни 40 нафар ўқувчи битирди ва 40 нафари Республикамизнинг нуфузли ОТМларига ўқишга қабул қилинди (34 нафари бюджет 6 нафари контракт асосида);

10.Халқаро ва Республика олимпиадаларида ўқувчиларимиз мунтазам совринли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда;

11. Чет тиллари дарслари CO teaching асосида хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил қилинади;

12. Дарслардан сўнг бадиий ҳаваскорлик,спорт тўгараклари,фитнес тренажерлар ва қўшимча тилларни ўрганиш учун машғулотлар бепул ташкил қилинган;

13.Мактаб томонидан ҳар ойда ўқувчилар учун саёҳатлар ташкил қилинади.

Умумий қилиб айтганда фарзандингизда чет тилларига иқтидори бўлса ва сиз уни келажакда таржимон,юрист,иқтисодчи, менежиент ёки туризм соҳасида кўрмоқчи бўлсангиз Ибрат мактаби сизнинг фарзандингиз учун айни муддао.

Қабул 5 июндан бошлаб онлайн ( https://portal.piima.uz/) ва офлайн тарзда ташкил қилинади.Имтихонлар шаффоф тарзда ўтказилади.

Қўшимча маълумот учун 990893002 рақамига ёки телеграмдаги https://t.me/PIIMI, фейсбукдаги https://www.facebook.com/groups/204836391089065/?ref=share каналига аъзо бўлиб қабул ҳақида маълумотлар олишингиз мумкин. 

Келажакка қадамни Ибрат мактабидан

 ташланг, адашмайсиз азиз юртдошлар!

Манзилимиз: Наманган вилояти Тўрақўрғон шахри,Туркистон кўча 21 уй.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг