USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Оилавий ажримлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ўтказилган олис ҳудуддаги сайёр қабулда уйга мажбурий тартибда киритиш билан мурожаат қилган икки оила ихтиёрий яраштирилди

Оилавий ажримлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ўтказилган олис ҳудуддаги сайёр қабулда уйга мажбурий тартибда киритиш билан мурожаат қилган икки оила ихтиёрий яраштирилди

 

Наманган вилоят суди томонидан вилоятнинг криминоген вазият оғир қизил ҳудудга киритилган олис туманлардаги ва бошқа давлатларга чегарадош бўлган маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли ўртасида никоҳдан ажратиш ҳолатларини ва турли хилдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалалари юзасидан учрашув ва очиқ мулоқотлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳайъати раиси А.Сафаев томонидан қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош бўлган Чуст туман, Варзик қишлоғи, “Боло” маҳалла фуқаролар йғинида, судлов ҳайъати судьяси Б.Касимов томонидан мазкур тумандаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йғинида фуқаролар билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказилди.

Мулоқотда фуқароларга судлар томонидан оилани мустаҳкамлаш, эр-хотинлар ва улар фарзандларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан келиб чиққан ҳолда никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни фуқаролик ишларининг энг муҳим туркумларидан бири деб, ҳисоблаш ва бундай ишларни кўришга эътиборни кучайтириш мажбурияти юклатилган таъкидланди.

Шунингдек, ёш оилаларнинг ва вояга етмаган фарзандлари бўлган эр-хотинларнинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишга судларнинг алоҳида эътиборларини қаратилаётганлиги тушунтириб ўтилди.

Будан ташқари йиғилганларга оилани ҳар томонлама ҳимоялашга, болаларни Ватанга ва оилага садоқат руҳида ижтимоий тарбияга мос ҳолда, оила ва жамият олдида жавобгарлик ҳиссида тарбиялаш муҳим эканлиги тарғиб қилинди.

Ўтказилган тадбирларда оиладаги нотинчлик оқибатида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар келиб чиқаётганлигини, бу борада ҳам тегишли профилактик ишларини кучайтириш, оилаларда фарзандлар тарбиясига масъул бўлиш, уларни турли хил экстремистик оқимлар гирдобига тушиб қолмасликларидан сақлашимиз лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида фуқароларнинг шахсий қабули ўтказилиб, унда 18 нафар фуқаро мурожаати тингланди.

Шундан 5 нафар фуқаро суд буйруғи ижроси таъминланмаётганидан норози бўлиб, 2 нафар фуқаро алимент ундириш бўйича ва 4 нафар фуқаро уйга киритиб қўйиш юзасидан, қолган фуқаролар эса тадбиркорлик учун имтиёзли кредит ажратиб бериш масаласида мурожаат қилган. Фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб 

Уйга киритиб қўйиш бўйича 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрнида ҳал этиш бўйича икки томоннинг ота-онаси яъни қудалар билан алоҳида ўтказилган сухбатда давомидаги ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида оила яраштирилиб уйга ихтиёрий равишда киритилди.

 

Алимардон Шарипов,

Судья катта ёрдамчиси

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг