Фуқароларда қайси русумдаги автомобиллар сони кўплиги маълум қилинди
Ўзбекистон фуқароларида қайси русумдаги автомобиллар сони кўп экани айтилди. Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумотларни очиқлади.
Статистика қўмитаси 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистон бўйича жисмоний шахсларга тегишли бўлган энг оммалашган енгил автомобиллар тури ва сонини маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, автомобиллар тури ва сони қуйидагича кўриниш олди:
“Nexia” - 637 547 дона;
“Damas” - 429 404 дона;
“Matiz” - 288 685 дона;
“Lacetti” - 282 929 дона;
“Cobalt” - 267 948 дона.
Аввалроқ, ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони маълум қилинганди.