USD 10535.24
EUR 12686.54
RUB 138.23

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Март ойидан Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал трансляцияси йўлга қўйилади

 

Маълум бўлишича март ойидан Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал трансляцияси йўлга қўйилади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Имзоланган шартномага кўра ўзбек телеканалларига ТВ-платформасида Россия ва МДҲ давлатларида  ўзбек тилидаги кўрсатувларни эфирга беришга расман рухсат берилади. Бунда уларнинг аудиторияси камида 2,5 млн киши бўлиши айтилмоқда.

 

Томошабинларга Ўзбекистоннинг 12 та миллий каналини кўриш имконияти тақдим этилади.  Улар орасида спорт, янгиликлар, оммабоп, кўнгилочар дастурларга мўлжалланган каналлар бўлади. Контент юқори сифатда ҳавола этилади, телекўрсатувларни хоҳлаган восита орқали томоша қилиш мумкин: турли мобиль экранлар, планшетлар, первонал компьютер ва SmartTV. Замонавий имкониятлардан фойдаланиб турли ҳудудда ўз қизиқишларига қараб реклама жойлаштириш мумкин, дейилади хабарда.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг