Одил судлов-халқ ишончи!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан матбуот анжумани ўтказиш йўлга қўйилди.
Бугун Наманган вилоят суди ҳамда Наманган вилоят Маъмурий суди томонидан 2020 йилда судлар томонидан амалга оширилган ишлар натижаси бўйича жамоатчиллик ва оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.