USD 12829.07
EUR 13344.80
RUB 124.91

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Муқаддас қадамжойлар обод қилинмоқда

Наманган давлат университети Ижтимоий фанлар факультети профессор-ўқитувчилари томонидан Наманган шаҳрида жойлашган Ўнбир Аҳмад зиёратгоҳи тарихини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳнинг. кенгайтирилган йиғилиши ўтказди.

 

 

Наманган вилоятида зиёратгоҳларни тадқиқ этиш уларни таъмирлаш ва вилоятда зиёрат туризмини янада жадаллаштириш мақсадида Наманган шаҳрида жойлашган Ўнбир Аҳмад зиёратгоҳи тарихини моддий ва ёзма манбаларга асосланиб ўрганиш бўйича Наманган давлат университети Ижтимоий фанлар фаультети профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. 

Мазкур ишчи гуруҳ факультет декани Р.Жўраев раҳбарлигида 2021 йил 6 январь куни Ўнбир Аҳмад зиёратгоҳида кенгайтирилган илмий учрашув ўтказди. Учрашувда Наманган шаҳар ҳокими Олимжон Исаев ҳам иштирок этди ва зиёратгоҳ тарихини атрофлича ўрганиш, ҳалқаро туристик масканга айлантириш масалалари бўйича ўзининг кўрсатмаларини берди. Шунингдек, Ишчи гуруҳ томонидан зиёратгоҳ тарихини ўрганиш бўйича таклифлар беришни таъкидлади.

Кўрсатмалардан келиб чиқиб Ишчи гуруҳ ўзининг биринчи кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Ишчи гуруҳ раҳбари Р.Жўраев зиёратгоҳ тарихи бўйича ёзма манбаларни йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича ўз таклифларини берди. Унга кўра зиёратгоҳ тарихига оид ёзма манбалар билан ишлаган манбашунос Аҳмад Убайдуллоҳ ва Замира Исақоваларга барча ёзма манбаларни умумлаштириш вазифаси юклатилди.

Зиёратгоҳни моддий манбалар асосида ўрганиш ва тадқиқот олиб бориш ҳамда махсус музей ташкил этиш бўйича таклифларни бериш вазифаси университет Археология кафедраси профессор-ўқитувчилари Абдулатип Саримсаков, Қаҳрамон Асқаров ва Шукрулло Насриддиновлар зиммасига юкланди.

       

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг