USD 12829.07
EUR 13344.80
RUB 124.91

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Намангандаги ЙТҲда вазир ўринбосарининг оила аъзолари ҳалок бўлди

Тошкент-Ўш йўлининг 258 км.да, Наманган вилояти, Поп туманида иккита Gentra автомобили иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида она ва унинг 3 яшар қизи вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

 

Маълум бўлишича, ЙТҲда ҳалок бўлган она-бола Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Воҳид Аҳмаджоновнинг турмуш ўртоғи ва қизи бўлган.

 

Вазирлик Матбуот котибининг маълум қилишича, вазир ўринбосари шахсий автомобилида оиласи билан водийга байрамни нишонлаш учун кетаётган бўлган.

 

ЙТҲ қурбонлари бугун, 2 январь куни Тошкентда дафн этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент-Водий йўналиши бўйича Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Gentra русумли автомашинасини Поп тумани “Қўшминор МФЙ” ҳудудида бошқариб бораётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Gentra русумли автомашинасини орқа чап томон қисмига урилиб кетган.

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг