Ўзбекистон қайси давлатдан қанча қарздор?
Молия вазирлиги Ўзбекистонга қарз ажратган энг йирик кредиторлар рўйхатини эълон қилди. 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 18,5 миллиардга долларга етган. Бу маблағлар турли инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун йўналтирилган.
Асосий кредиторлар:
Осиё тараққиёт банки – 4,5 милилард доллар
Жаҳон банки – 3, 1 миддиард доллар
Хитой Эксимбанки – 2.2 миллиард доллар
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги – 1, 9 миллиард доллар
Хитой давлат тараққиёт банки – 1.8 миллиард доллар
Халқаро инвесторлар – 1 миллиард доллар
Ислом тараққиёт банки – 900 миллион доллар
Япония халқаро ҳамкорлик банки ва бошқалар – 0, 3 миллиард доллар
Бошқа халқаро молиявий ташкилотлар – 2, 8 миллиард доллар.