USD 12844.21
EUR 13508.26
RUB 127.35

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

Ис газидан заҳарланиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш ҳақида нималарни биласиз?

Куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан шу мавзуда олинган маълумотларини тақдим этади.

Ис гази нима?

Ис гази бу табиий заҳарли газдир. У асосан кўмир, ўтин, газ ва бошқа ёқилғиларнинг чала ёнишидан вужудга келади. Ис гази организмга нафас аъзолари орқали тушиб гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислороднинг тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Организмда кислород етишмаслиги оқибатида марказий асаб тизими фаолияти бузилади, одам хушини йўқотади.

Ис гази билан  заҳарланиш каби нохуш ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилганда кўп ҳолларда қўлбола иситиш мосламалари ёқилган хоналарда вентилациянинг ёмон айланиши, хонадон эгаларининг эътиборсизлиги оқибатида табиий газнинг қувурларга уланган жойидан сизиб чиқиши, ёки табиий газдан нотўғри фойдаланиши аниқланган.

Бугун ис газидан заҳарланиш одам организимига қандай  таъсир ўтказиши ва асоратлари бўйича  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази таксикология бўлими мудири Неъмат Ишбаев билан суҳбатлашдик.

– Айни кунда Республикамизга совуқ ҳаво иқлими кириб келиши муносабати билан хонадонларни  табиий газ ҳамда хавфсизликка мутлақо жавоб бермайдиган турли қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланилмоқда. Ушбу мосламалардан фойдаланаётганда хавфсизлик чоралари кўрилмагани, газдан заҳарланиш холатларини юзага келтирмоқда. Ис гази одам организимига жуда кучли заҳарли таъсир кўрсатади. Нейротаксик заҳар одамда уйқучанлик, холсизлик ва тез ухлаб қолиб қайтиб уйғонмакслик  ҳолатларини юзага келтиради. Агар одам эрталабгача ўша хонада қолса мия соҳасига кислород етиб бормаслиги ва қонда ис газининг кўпайиб кетиши оқибатида кома ҳолатига тушиб қолиши мумкин. Таксикология марказимизга ҳам беморларнинг аксариятини айнан шу кома ҳолатида олиб келишади.

Ис газидан заҳарланишнинг умумий белгилари ва асоратлари қандай бўлади?

– Бош мия тўқималарининг шикастланиши натижасида беморда бош мия шиши кузатилади, бемор  суний нафас олиш аппаратига уланиб босим остида кислород берилади. Узоқ вақт даволанишдан сўнг бемор бош мия фаолияти ҳамда руҳиятида катта ўзгаришлар кузатилади. Кейинчалик ногиронлик, хотира пасайиши, карахтлик асоратлари қолади. Баъзида буткул хотиранинг йўқолиш натижасида ёзишни, чизишни, ўқишни ва хатто яқин қариндошларини ҳам танимай қолиши мумкин. Агар ис газидан захарланишнинг гувохи бўлсангиз, зудлик билан ис гази билан заҳарланган кишини тоза ҳавога олиб чиқиш ва тез ёрдам келгунига қадар нафас олиши тўхтаб қолганда сунъий нафас бериш лозим.

Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳолатлар учрамоқда. Шундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун уйларни домимий шамоллатиш, ойна тирқишларини очиб қўйиш, шунингдек, куз ойларидан бошлаб хонадонларнинг мўриларини тозалатиб, иситиш қозонларини техник кўрикдан ўтказишларини тавсия қилган бўлардик.

Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиб, дархол 103, 104, 1050 қисқа телефон рақамларига қўнғироқ қилиш керак. Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш холатлари юзага келмаслиги учун аҳоли саводхонлигини ошириш мақсадида маҳаллаларда, ташкилотларда ис гази бўйича мунтазам тушунтириш ишлари олиб бориш яхши натижа беради.  

Зеро, ҳар бир фуқаро табиий ва ис газидан заҳарланиш аслида нима эканлиги ва бу ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари ҳақида тушунчаларга эга бўлишлари лозим.

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг