"Эгри турсанг хам тўғри гапир" Наманган вилояти Поп туманида вояга етмаганлар мехнатидан мажбурий фойдаланилганлиги хақида тарқаган хабар асоссиз ва ёлғон маълумот эканлиги аниқланди
Наманган вилояти Поп туманида мажбурий меҳнатга жалб этилиши бўйича ижтимоий тармоқларда “Правозащитный Альянс Узбекистана» сайтида тарқалган маълумот бўйича қуйидагилар аниқланди.
Ишчи гуруҳ томонидан Поп тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари-туман ҳокими ўринбосари Т.Эрматов, Поп тумани чодак қишлоғи “Майдон” МФЙ раиси М.Шаллаева, “Арт софт холдинг” МЧЖ ер тузувчиси Ю.Раисалиевлар билан юқоридаги масалалар бўйича суҳбат ўтказилди ва тушунтириш хатлари олинди.
“Майдон” МФЙ раиси М.Шаллаеванинг билдиришича, 2020 йил май ойидан буён МФЙ раиси вазифасида ишлаб келмоқда. Хар қандай мажбурий меҳнатга йўл қўймаслиги бўйича ва 2020 йил пахта йиғим-терими мавсумида 30 нафар ишсиз 30-55 ёшдаги фуқаролар қўшимча даромад олиш учун ўз хохишлари билан теримда қатнашаётганлигини билдирган. Хар бир теримчи мавсум давомида 2-2.5 млн.сўмдан терим пулларини олишганлигини билдирди. Шунингдек, маҳалладан олинадиган ижтимоий ва бошқа турдаги нафақаларни туман Ижтимоий таъминот бўлимига тавсия этилиши ва бўлим томонидан кўриб чиқилиб, нафақа тайинланишини билдирди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар бўхтонлиги ва Аёллик шаъни топталганлигини билдирди.
Поп тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари-туман ҳокими ўринбосари Т.Эрматовнинг билдиришича, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Елена Уралиева Поп туманига бир неча бор келиб, “Майдон” МФЙ да яшовчи Мадазимов К. нинг яшаш хонадонида жойлашиб, тинч аҳолини тинчлигини бузаётганлиги сабабли туман ИИБ томонидан уларга нисбатан қонунуий чоралар кўрилганлигини билдирди. 2020 йил пахта йиғим-теримига маҳаллардан теримчилар ўз хохиши билан, қўшимча даромад олиш учун чиқаётганлиги, ҳар қандай турдаги мажбурий меҳнатга жалб этилмаганлигини билдириб ўтди.
“Арт софт холдинг” МЧЖ ер тузувчиси Ю.Раисалиевнинг таъкидлашича, пахта хосилларини нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш учун кластер томонидан барча шароитлар яратилганлиги, шунингдек теримчиларни дала майдонларига олиб келиш учун 10 та Исузи автобуслари бириктирилганлиги, ҳақиқатдан ҳам фуқаролар талаби билан туманнинг Чодак ҳудудига ҳам автобус бириктирилганлигини билдирди. Бундан ташқари, илғор теримчиларга
4 тонна ўсимлик ёғи, 2.5 тонна ун маҳсулотлари ва 175 млн.сўмлик совғалар теримчиларни рағбатлантириш учун тарқатилганлиги, туманда кластер томонидан 20 та пахта терим машинаси ҳам фаолият кўрсатаётганлиги, мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўйилмаётганлигини билдириб ўтди.
Туман ИИБ нинг маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда исмлари келтирилган, 1957 йил 21 январда туғилган Тошкент шахри, Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Урлаева Елена ва 1956 йил 5 ноябрда Тошкент шахри Миробод туманида яшовчи Ахмедова Солмаз ҳамда бир неча Поп тумани фуқаролари-“активистлар” (Мадазимов Карим, Султанова Оминой) га нисбатан норозилик намойишлари ўтказмоқчи бўлганлиги, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий суд томонидан бир неча моддалар (54-модда 2-қисми, 183-модда, 194-модда 1-қисми, 198-модда, 201-модда 1-қисмлари) бўйича чоралар кўрилганлиги аниқланди. Шунингдек, суд жараёнида Е.Урлаева судяни ҳақорат қилиб, устига сув сепиб юборгани ва суд залидан чиқариб юборилганлигини туман ИИБ ўз маълумотида билдирди.
Бундай ёлғон маълумотлар тарқатишда, халқмизнинг олдида вилоятимизни қораломоқчи бўлиб, турли бўҳтонлар тарқатишга бу кимсаларни нима мажбур қилмоқда!?