USD 12814.78
EUR 13442.70
RUB 123.50

COVID-19

Коронавирус COVID-19 Ўзбекистонда

Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Article

"Ўйнаб гапирсанг хам ўйлаб гапир"

Ижтимоий тармоқларда сўз эркинлигига кенг йўл берилгани айни муддао. Муаммолар жойида ҳал этилмоқда. Халқ билан давлат бошқаруви органлари ўртасида  мустаҳкам кўприк вужудга келган. Одамлар дарди, ўй-ташвишларини аритиш, улар кўнглига йўл топиш доимий диққат марказида. Бироқ...

Бундай имкониятдан айрим телеграм каналлари ўзбиларча фойдаланаётгани, қош қўяман деб, кўз чиқараётганлик ҳолатларини сира оқлаб бўлмайди.

Жумладан, “Банкир кундалиги” телеграм каналида 6-, 29- сентябрь ҳамда 9 октябр кунлари Наманганда банк ходимларини мажбурий мехнатга чиқарилгани тўғрисида хабар берилган. 

Мазкур хабарнинг нечоғли тўғри ёки нотўғри эканлигини билиш мақсадида  Наманган вилояти Марказий Банк бошқармаси бошлиғи  Г.Воҳидов,  Наманган вилояти Хамкорбанк филиали вақтинчалик бошқарувчиси М.Миржалалов, Хамкорбанк Юксалиш филиали бошқарувчиси Ж.Отавалиев, Хамкорбанк минтақавий филиали бошқарувчиси Ў.Эргашев, Чуст тумани Хамкорбанк филиали бошқарувчиси С.Содиқовлар билан сухбатлашилганда хеч қандай банк ходимларини мажбурий мехнатга жалб қилинмагани, бу хақида тарқалган хабарлар асоссиз эканлиги аниқланди. 

Ўз-ўзидан савол туғилади: “Банкир кундалиги” администраторининг кимларнингдир ёлғон хабарларига берилиб, кенг ўқувчи доираси диққатини уйдирма хабарларга қаратишга нима мажбур қилмоқда?!

 

Тайёрлади:        Uzbek24.uz вебсайти рахбари:         А. Холиқов

 

Доимо хабардор бўлинг

Барча янгиликлар сизнинг смартфонингизда Мобил иловамизни юклаб олинг