“Тонировка”ли автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солувчи ҳукумат қарори қабул қилинди

Ҳукумат қарори (635-сон, 09.10.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил
18 июлдаги 547–сон қарорига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда huquqiyaxborot канали маълум қилди. Киритилган ўзгартиришга кўра: N1 ва N2 тоифадаги юк ташувчи автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналарини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ҳамда олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада;М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш)га рухсат берилди.Шунингдек, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун 1 млн 115 минг сўм этиб белгиланди (илгари 2 млн 230 минг сўм бўлган).