Коронавирус пандемияси қачон тугаши маълум бўлди
Коронавирус пандемияси 2022 йилнинг ёзигача давом этади, деди Россия Соғшлиқни сақлаш вазирлигининг бош пульмонологи, тиббиёт фанлари доктори Сергей Авдеев МК нашрига.
“Пандемия борасида – биз ҳали яна бир йилдан ортиқ ана шундай ноодатий шароитларда яшашимизга тўғри келади“, – деди Авдеев.
Вазият айнан шундай ривожланишига биз тайёр эдик. Июль-августда касалланганлар сони кам бўлсада, биз “қизил зона”ларни сақлаб қолган эдик.
Кўпчиллик ҳозир вазият май ойидагидан ҳам ёмон, деяпти, лекин аслида ундай эмас. Тўғри касалхоналарда одам кўп, лекин шифокорлар ҳам коронавирусга қарши курашишни анча ўрганиб олишди.
Даволаш услублари доимо ўзгариб турсада, лекин умумий ҳисобда ушбу касалликнинг жиловини қўлга олинди. Биз қандай ҳоларда атибиотиклардан фойдаланиш кераклигини ҳам тушундик. Улар жуда кам беморларга ёрдам беради. Маълумотлар базаси доимо янгиланиб бормоқда. Биз кўплаб терапия услубларига ёндашувни ўзгартирдик, деди шифокор.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин яна бир россиялик эпидемиолог Михаил Фаворов ҳам пандемия 2022 йилда якунланиши ҳақида ОАВларга хабар берган эди. Хусусан, Фаворов куз келиши билан Россияда пандемия билан боғлиқ вазият ёмонлашуви кутилган ҳолат эди. Ушбу йил охири ва янаги йилнинг бошида Россияда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошади. 2021 йил охирига келиб касалланиш ҳолатлари камаяди, 2022 йил бошидан бошлаб эпидемия билан боғлиқ вазият яхшилана бошлайди.